Линклар

Ироқнинг Мосул шаҳрида худкуш кимса ўзи ҳайдаб кетаётган бензин ташувчи машинани полиция идораси олдида портлатди.


Оқибатда ўнга яқин одам нобуд бўлди. Расмийларга кўра, ўлганлар сони яна ортиши мумкин. Киркук шаҳрида эса банк яқинида автомобилга ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида камида саккиз одам нобуд бўлди.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари Ироқ бўйлаб содир бўлган қуролли тўқнашувларда икки нафар америкалик ҳарбий нобуд бўлганини маълум қилди. Бу билан октябр ойида Ироқда ўлган АҚШ ҳарбийлари сони 71га етди.
Ундан олдин АҚШ ҳарбийлари саккиз ҳарбий жавобгарликка тортилишини эълон қилган эди. Улардан тўрт нафари Бағдод яқинидаги Маҳмудия шаҳрида ироқлик қизни зўрлаганлик, уни ва оила аъзоларини ўлдирганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG