Линклар

АҚШ Давлат котиби ва Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири агар Шимолий Корея яна ядровий синов ўтказса, мамлакат учун ёмон оқибатларга сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирди.


Пойтахт Сеулда Пан Ги Мун билан учрашган Кондолиза Райс Шимолий Кореяни олти томонлама музокараларни давом эттиришга чақирди: “Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1718 рақамли резолюцияси Корея Ярим оролининг ядро қуролидан ҳоли зона бўлишига хисса қўшишдан иборат деган фикрда. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, Шимолий Корея учун энг яхши йўл ўз мажбуриятини хис қилиш ва олти томонлама музокараларни қайта бошлашдир”, – деди АҚШ Давлат котиби.
Ўз навбатида Пан Шимолий Кореяни музокаралар столига қайтишга чақирди.
XS
SM
MD
LG