Линклар

logo-print

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 19 октябр куни Фарғонада Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказди.


Мазкур йиғилишда Фарғона вилоят ҳокими Шермат Нурматов лавозимидан олиниб, унинг ўрнига Марғилон шаҳар ҳокими Абдуҳошим Абдуллаев тайинланди.
Абдуллаев бир ярим йил муқаддам, Марғилон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланишидан олдин Фарғона азот заводи директори бўлиб ишлаган.
Асли касби инженер-электрик экани айтилаётган Абдуҳошим Абдуллаев кейинги бир йил мобайнида Марғилон шаҳрида кенг кўламли қурилишларни амалга оширган. Бу жонбозлиги учун у яқинда президентнинг мақтовига сазовор бўлган.
XS
SM
MD
LG