Линклар

logo-print

Тошкент яқинида самолёт халокатга учрагани оқибатида 13 нафар ҳарбий ва икки нафар экипаж аъзоси нобуд бўлди.


Фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб Ўзбекистондаги расмий “УзА” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, фалокат оқибатида самолёт бортидаги ҳамма йўловчи нобуд бўлган. “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” компаниясига қарашли “АН-2” русумидаги самолёт об-ҳаво шароити кескин ўзгарганидан кейин ерга фавқулодда қўнишга ҳаракат қилган пайтда халокатга учраган.
Воқеа Тошкент вақти билан эрталабки 07:30 рўй берган. “УзА” хабарига кўра, халокат сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилган.
XS
SM
MD
LG