Линклар

logo-print

Грузия президенти Михаил Саакашвили Россия ва Грузия ўртасида давом этаётган бўҳронни муҳокама қилиш учун Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш истагини билдирди.


Пайшанба куни мухбирлар саволларига жовоб берган Саакашвили Путин билан исталган пайтда исталган жойда учрашишга тайёрлигини айтиб, музокара келаси ой МДҲ ҳомийлигида Минск шаҳрида бўлиши мумкинлигини таклиф қилди.
Саакашвили Грузияда 2008 йилда ўтказиладиган президентлик сайловини парламент сайлови билан бирга, яъни, белгиланган муддатдан бир йил олдин ўтказишни таклиф қилаётганини айтди: “2008 йилда биз бир вақтнинг ўзида иккита сайловни ўтказишимиз мумкин. Биз президентлик сайловини бир йил олдин ўтказамиз. Одамлар навбатдаги президент ким бўлиши ва парламентга кимлар сайланишини ҳал қилишсин. Улар бу икки саволга бир вақтда жавоб берсинлар”, – деди Грузия раҳбари.
XS
SM
MD
LG