Линклар

Қирғизистон парламенти депутати Азимбек Бекназаров ўзи ва икки нафар мухолифат депутатига президент Қурманбек Бакиев ҳукуматдан лавозимлар таклиф қилган аммо улар буни рад этганларини айтди.


Бекназаровнинг Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигига маълум қилишича, президент Бекназаровга Олий суд раиси лавозимини, Алмазбек Атамбаевга Бош вазир лавозимини таклиф қилган. Омурбек Текебаевга эса унинг аввал ишлаган лавозими Парламент раислигини таклиф қилган. Бекназаровга кўра, Қурманбек Бакиев буни шахсан ўзи таклиф қилмаган аммо ўз вакилини жўнатган. Президент идораси эса ҳозирча бунга муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG