Линклар

Ироқ хавфсизлик кучлари билан бўлган тўқнашувдан сўнг радикал шиа уламоси Муқтадо Ас-Садрга қарашли жанггарилар Амара шаҳрини ўз назоратига олди.


Маҳаллий аҳоли айтганига асосланиб ахборот агентликлари тарқатган хабарларга кўра, “Ал-Маҳди” армияси жанггарилари шаҳардаги учта полиция идорасини штурм қилиб, биноларни портлатиб юборган. 19 октябр кунги отишмалар давомида 15 одам жумладан тинч аҳоли вакиллари ҳам нобуд бўлган. Тахминан 50 одам яраланган. Ҳужумда 800га яқин жанггари қатнашган. Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий минтақага Хавфсизлик бўйича давлат вазири бошчилигида фавқулодда делегация жўнатган.
XS
SM
MD
LG