Линклар

Финляндиянинг Лахти шаҳрида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарларининг бир кунлик саммити бошланди.


Кечки пайт бериладиган зиёфатга Россия президенти Владимир Путиннинг ҳам қўшилиши кутилмоқда. Сўзлашув чоғида асосан энергетика масаласи муҳокама этилиши айтилмоқда. Саммит бошланишидан олдин Финляндия Бош вазири Матти Ванханен Европа Иттифоқига аъзо 25 давлат Россия билан “кенг ҳамкорлик алоқалари” ўрнатишни хоҳлашини аммо энергетика соҳасидаги ҳамкорлик бозор тамойилларига асосланган бўлиши кераклигини урғулади: “Биз энергияни албатта бозор нархида сотиб олишимиз керак. Россия ва Россияга қарашли компаниялар билан ҳамкорлигимиз айнан шу принцпига асосланган бўлиши керак”, – деди Финляндия Бош вазири.
Европа раҳбарларининг Путин билан сўзлашуви чоғида Россиядаги инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳамда Россия-Грузия муносабатлари ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG