Линклар

Украина президенти Виктор Юшченко “Бизнинг Украина” партиясининг мухолифат сафига қўшилиш ҳақидаги қарорини танқид қилди.


Юшченко шу партия раҳбари сифатида 2004 йилда ўтказилган президентлик сайловида ғолиб чиққан эди. 17 октябр куни “Бизнинг Украина” партиясининг парламентдаги фракцияси етакчиси Роман Безсмертний партия мухолифат сафига ўтганини эълон қилган эди. Президент Виктор Юшченко партия ўз қарорини қайта кўриб чиқишига умид билдириб, партия раҳбариятида ўзгаришлар қилиш кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG