Линклар

logo-print

Абхазия раҳбари Сергей Багапш ва Жанубий Осетия раҳбари Эдуард Кокойти ўз ўлкалари Грузия таркибида қолишига қарши эканликларини яна бир марта айтдилар.


Грузия президенти Михаил Саакашвили Абхазия ва Жанубий Осетия Грузиянинг бир қисми экани ва уларнинг мустақил бўлишига йўл қўймаслиги ҳақида берган баёнотларига иккала раҳбар қарши чиққанлар. Жума куни Россия президенти Владимир Путин Грузия ҳукуматини вазиятни юмшатишга чақириб, акс ҳолда қон тўкилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Грузия Ташқи ишлар вазири Гела Бежаушвили Путиннинг чақириғига бундай жавоб берди: “Бир неча бор айтиб ўтилганидек, Грузия ҳукумати ва халқи Грузия фуқароларига қарши куч ишлатиш ниятида эмас. Бу қуруқ сафсата. Россия президенти буни яхши билади, аммо халқаро ҳамжамият бунга эътибор бермаётгандек қилиб кўрсатишга уринади”, – деди Грузия Ташқи ишлар вазири.
XS
SM
MD
LG