Линклар

Тожикистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзоали Болтуев 6 ноябрда ўтказиладиган президентлик сайловида бюлетенлар тўртта тилда, яъни, тожик, рус, ўзбек ва қирғиз тилларида ёзилган бўлишини маълум қилди.


Болтуевга кўра, сайловдан икки кун олдин тахминан уч миллион 200 мингта бюлетен босиб чиқарилиб сайлов участкаларига етказилади. Президентлик сайловида Тожикистоннинг иқтидордаги президенти Имомали Раҳмоновдан ташқари яна тўрт номзод қатнашади.
XS
SM
MD
LG