Линклар

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Моквада Россия президенти Владимир Путин ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.


Музокара чоғида Шимолий Кореянинг ядровий дастури масаласи муҳокама қилинди.
Москвага келган заҳоти Кондолиза Райс журналистларга, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ир билан шу ҳафта бошида учрашган Хитойнинг махсус вакили Пхенян расмийлари яна ядровий синов ўтказиши ёки ўтказмаслиги ҳақида унга ҳеч нарса айтмаганини билдирди.
АҚШ Давлат котиби айни масалани муҳокама қилиш мақсадида Россиядан олдин Япония, Жанубий Корея ва Хитойда бўлди.
XS
SM
MD
LG