Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Оқ Уй маъмурияти Ироқдаги жанггариларга ёнбосмаслигини айтди.


Буш Америка халқига ўзининг ҳафталик радиомурожаатида АҚШ ҳарбийлари исёнчиларга қарши кураш тактикасини вазиятга қараб доимий равишда ўзгартириб бораётганини айтди: “Биз бир нарсани қилмаймиз, яъни миссия бажарилмагунча жанг майдонидан қўшинларимизни олиб чиқмаймиз. Вашингтонда айрим кишилар Ироқдан чиқсак биз учун хавфсизроқ бўлади, деган фикрда. Мен бунга қўшилмайман. Ироқдан чекиниш террористлар хавфсиз бошпанани қўлга киритиши ва у ердан туриб Америкага қарши янги ҳужумларни уюштиришига имкон беришни англатади”, – деди АҚШ раҳбари.
XS
SM
MD
LG