Линклар

logo-print

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронни, унинг мунозарали ядровий дастури учун жазолаш мақсадида ишлатилишига қарши эканини баён қилди.


Лавров шунингдек, Эрон ядровий бўҳронини Теҳрондаги режимни ўзгартириш баҳонаси сифатида кўрсатилишига Москва қарши эканини таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазири бу сўзларни Қувайтнинг КУНА агентлигига берган суҳбатида айтди. Москва халқаро ҳамжамият талабаларини бажариши учун Эронга босим ўтказиш масаласини муҳокама қилишга тайёр, деб қўшимча қилди Лавров.
XS
SM
MD
LG