Линклар

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Осиё мамлакатлари ва Россияга сафаридан қайтди.


Шанба куни Райс хоним Москвада Россия Президенти Владимир Путин ва бошқа расмийлар билан учрашиб, Шимолий Корея ядровий дастури ҳамда тарқатмаслик масалалари бўйича фикр алмашди. АҚШ Давлат котиби шунингдек, Россия ва Грузияни икки томон ўртасидаги тарангликни бартараф этиш учун барча имкониятларни ишга солишга чақирди. Россиядан олдин Райс Япония, Жанубий Корея ва Хитойда бўлиб БМТнинг Шимолий Корея бўйича резолюциясини тадбиқ этиш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Москвада “Новая газета” нашрининг таҳририяти билан ҳам учрашди. Мустақил газетанинг етакчи мухбирларидан бири Анна Политковская шу ойнинг бошида ўлдириб кетилган эди. Учрашувда Аннанинг 28 яшар ўғли Илья Политковский ҳам қатнашди. АҚШ дипломатлари етакчиси Анна Политковскаянинг жасур журналист бўлгани ва унинг ўлими оғир жудолик эканини қайд этди. Россиядаги мухбирларнинг тақдири “ташвишларга сабаб бўляпти”, деди Райс.
XS
SM
MD
LG