Линклар

logo-print

Толибон ҳаракатининг етакчиси Мулла Умар ўз жанггарилари Афғонистондаги ҳориж қўшинларига қарши ҳужумлар шиддатини ошириб, уларни мамлакатдан ҳайдашини таъкидлади.


Мулла Умарнинг бу ҳақдаги мурожаати Рамазон ҳайити арафасида, электрон почта орқали Покистондаги ЭнЭнАй ахборот агентлигига юборилган. Мулла Умардан эканлиги айтилаётган мурожаатда америкаликлар ҳам, ҳудди совет қўшинлари каби мағлуб этилишига ишониши айтилади. Айни пайтда, НАТО қўшинлари Афғонистон жанубида 15 жанггарини ўлдиргани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда НАТО етакчилигидаги халқаро хавфсизлик кучлари раҳбарияти маълум қилди. Маълум бўлишича, жанггарилар Забул вилоятидаги тўқнашувлар пайтида йўқ қилинган. НАТО қўшинларидан талофотлар йўқ, дейилади хабарларда.
XS
SM
MD
LG