Линклар

Эрон ва Иордания ироқлик суннийлар ва шиалар ўзаро зўравонликларга чек қўйиш ҳақида келишиб олганларини олқишлади.


Ироқ суннийлари ва шиалари ўртасидаги декларация жума куни Маккада 29 нафар Ироқ руҳонийси томонидан имзоланди. Бугун Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Али Ҳусаиний декларациянинг имзоланишинини яхши ишора сифатида баҳолади. Иордания ҳукумати матбуот вакили Носир Жавдаҳ ҳам ироқлик сунний ва шиа мусулмонлари келишиб олганини олқишлади. Айни пайтда, Бағдоддаги зўравонликлар оқибатида, бугун 14 ироқлик ҳалок бўлган. Талофотларнинг асосий қисмига гавжум кўчалардан бирида амалга оширилган портлаш сабаб бўлган, дейилади хабарларда.
Бундан ташқари, Басра шаҳри яқинида ҳам тўрт кишининг жасади топилган.
XS
SM
MD
LG