Линклар

7 ноябрда ўтадиган конгрессга сайловлар арафасида АҚШда сиëсий мунозаралар ҳарорати кўтарилмоқда.


Мунозаралардаги энг оғриқли мавзу Ироқ мавзуси бўлиб қолмоқда. Республикачи сенатор¸ қуролли кучлар бўйича сенат қўмитаси бошлиғи Ричард Лугар “Фокс” телеканалига мана буларни билдирди:
"Ироқда ишсизлар сони қирқ фоиздан олтмиш фоизгача кўтарилди. Нефт ишлаб чиқариш камайди. Коррупция гуллаб яшнамоқда. Энг муҳими биз муаммоларни ҳарбий йўл билан ечиб барқарорликка эришган тақдиримизда ҳам¸ Ироқ ҳалқининг қай тарзда Ироқ ҳукуматини таъминлаши савол остида қолмоқда. Бу ҳукумат жисман оëғида тура оладими. Демак бошқа нарсалар қаторида мамлакатни қайта тиклаш режасини тубдан қайта кўриб чиқишимиз зарур".
XS
SM
MD
LG