Линклар

Венгрияда ўтаëтган намойиш пайтида намойишчилар ва полиция орасида тўқнашув юз берди.


Бугун Венгрияда 1956 йил совет режимига қарши қўзғалон кўтарилган кун сифатида нишонланди. 1956 йил бошланган исëн совет қўшинлари томонидан шафқатсизларча бостирилган эди. Турли малумотларга кўра ўша пайтда уч мингдан ўн минггача исëнчи венгерлар ўлдирилган. Ўшандан кейин 200 минг венгер тазйиқлардан қўрқиб ўз ватанларини ташлаб кетган эди. Бугун Будапештда бўлиб ўтган тантаналарда 50 мамлакат вакиллари қатнашмоқда . Будапештга таклиф қилган меҳмонлар орасида ЕИ комиссияси раҳбари Жозе мануел Баррозу ҳам бор.
"Венгер инқилоби улкан аҳамиятга эга бўлди. Бу бизга европани бирлаштириш ва уни эркин тинч ва демократик қилиш имконини берган воқеалардан бири бўлди. Бу инқилоб тасири Венгриядан ташқарига ҳам чиқди – бугун биз бу инқилоб ғалаба қозонди дея барала айта оламиз", - деди ЕИ мулозими.
XS
SM
MD
LG