Линклар

logo-print

Венгрия пойтахти Будапештда полиция ҳамда намойишчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувларда 130 га яқин киши жароҳатланди.


Тўқнашувлар 1956 йил 23 октябрда совет тузумига қарши қўзғолон уюштирилганининг 50 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган намойиш пайтида юз берди. Полиция намойишчиларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ҳамда сув сепувчи қуролни ишлатди. Маълумотларга кўра, тартибсизликлар давомида ўнга яқин полициячи жароҳатланган, 30 яқин намойишчи ҳибсга олинган. Намойишчилар бош вазир Ференц Дюрчаннинг истефога чиқишини ҳам талаб қилган.
XS
SM
MD
LG