Линклар

logo-print

Афғонистон хавфсизлик кучлари Лағмон вилоятида портловчи моддалар олиб кетаётган икки юк машинасини қўлга туширди.


НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар тарқатган маълумотга кўра, бомба тайёрлашда ишлатиладиган портловчи моддалар ўтган ҳафта охирида пойтахт Кобул яқинида мусодара қилинган. Сўнгги пайтларда Кобул ва унга туташ ҳудудларда жангарилар қўлбола бомбалар портлатгани оқибатида ўнлаб одам, асосан, тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG