Линклар

24 октябрь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ тилини лотин алифбосига ўтказиш масаласини кун тартибига киритишни таклиф этди.


Қозоғистон парламентида чиқиш қилган Н.Назарбоев лотин алифбосини ўзлаштирган Ўзбекистон, Озарбойжон ҳамда Туркманистонни мисол келтирди. У Қозоғистонда ҳам бу борада ўйлаб кўриш фурсати келганини айтди.
“Бироқ ўзгаришлар шошма-шошарлик билан амалга оширилмаслиги керак ҳамда кирилл алифбоси ҳам лотин алифбоси билан бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши кафолатланиши лозим”, - деди президент.
Н.Назарбоев ҳукумат зиммасига қозоқ тилини бошқа миллатлар орасида тарғиб қилиш ҳамда мавжуд русча илмий атамаларнинг қозоқ тилидаги муқобилини топишни юклади.
XS
SM
MD
LG