Линклар

Бишкекда милиция ходимлари Рамазон ойи тугагани муносабати билан диндорлар томонидан уюштирилган рухсат этилмаган намойишни тарқатиб юборди.


“АКИпресс” ахборот агентлигининг маълум қилишича, мазкур намойиш “Бишкек мусулмонлар жамоаси” деб аталган гуруҳ томонидан уюштирилган. Гуруҳ вакили Беҳзод Туйтеев дастлаб шаҳар ҳокимлиги тадбир ўтказилишига рухсат берганини билдирган. Аммо ҳокимлик расмийлари бу намойиш фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-таҳрир” гуруҳи томонидан молиялаштирилгани учун унинг ўтказилишига рухсат берилмаганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG