Линклар

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият аянчли бўлган мамлакатлар қаторида Туркманистонни Шимолий Кореядан кейин иккинчи ўринга қўйди.


Мазкур ташкилотнинг дунёдаги матбуот эркинлиги вазиятига оид ҳисоботида айтилишича, матбуот эркинлиги бўғилаётган давлатларда мамлакат раҳбариятига қарши чиқиш журналистлар учун қамоқ жазоси ёки ўлим билан тугаши мумкин. Ташкилот вакили Люси Мориллон “Озодлик” радиосининг Туркманистон қамоқхонасида сирли тарзда вафот этган мухбири Ўғулсапар Муродова тақдирини бунга мисол сифатида келтирди.
“Мамлакат раҳбари умрбод президент Ниёзовни кимда-ким танқид қилишга журъат этса, у ўзини танқид қилишга журъат этган фуқароларни шавқатсиз жазолайди. Шимолий Кореяда эса журналистларнинг ўлдирилиши ҳолатлари кузатилмаган. Бунга сабаб шуки, бу ерда матбуотни тўлиқ назорат қилинади. Бу давлатда мустақил журналистларнинг фаолият юритишига имконият ҳам йўқ. Чунки бу ердаги барча маълумотлар ташвиқотдан бошқа нарса эмас”, - дейди Л.Мориллон.
Эълон қилинган ҳисоботда Беларус ва Россия матбуот эркинлиги топталаётган давлатлар рўйхатига киритилган.
XS
SM
MD
LG