Линклар

logo-print

Германия Мудофаа вазирлиги Афғонистонда немис аскарларининг одам бош чаноғи билан тушган сурати борасида суриштирув ишларини бошлаб юборгани хабар қилинмоқда.


Германиянинг нуфузли “Билд” журналида чоп этилган 3 сурат 3 йил аввал олингани айтилмоқда. Мудофаа вазири Франц Жозеф Юнг: “Маъмуриятимиз аскарларимизнинг бундай қилмишларига тоқат қилмайди, агар бу расмлар сохта бўлмаса, албатта, аскарлар қилмишларига жавоб беради”, - деди.
Афғонистонда эса “Толибон” жангарилари ҳамда НАТО бошчилигидаги кучлар ўртасида жанглар давом этмоқда. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, тўқнашувлар давомида 38 жангари йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG