Линклар

logo-print

Қозоғистон Миллий банки келаси беш йил ичида Россиянинг кўчмас мулк бозорига бир ярим миллиард доллар миқдорида сармоя ётқизишини эълон қилди.


Рус матбуоти Қозоғистон Миллий банки раҳбари Григорий Марченкога таяниб, банк Россиянинг Новосибирск шаҳридаги катта савдо марказининг қурилишида иштирок этаётганини хабар қилди. Бу савдо марказининг очилиш маросими келаси йилга режалаштирилган. “Ведомости” иқтисодий газетасининг ёзишича, Россиянинг кўчмас мулк бозорида иштирок этувчи Қозоғистон банкларининг сони 3 тага етди.
XS
SM
MD
LG