Линклар

Россия президенти Владимир Путин миллий телеканал ҳамда радио орқали оддий россияликлар саволига жонли эфирда жавоб берди.


Россия раҳбари 2008 йилда президентлик муддати тугагандан сўнг сиёсий саҳнани тарк этиб, яна катта сиёсатга қайтиши мумкинлигини айтди.
“Мен ўз ишимни жуда ёқтираман, аммо конституция учинчи маротаба президентликка номзодимни қўйишимга рухсат бермайди. Ҳаттоки бошқарув ваколатларини ва президентлик ҳокимиятини йўқотган тақдирда ҳам қонунни ўз манфаатларимга мослаштирмай, сиёсат билан шуғулланувчи ҳар бир одам фахрлана оладиган энг асосий омил - сизнинг ишинчингизни сақлаб қолишим зарур. Бу ишончни қўллаган ҳолда биз ўз мамлакатимиздаги ҳаётга таъсир эта оламиз”, - деди В.Путин.
Тахминан уч соат давом этган мулоқот чоғида россияликлар президентга икки миллиондан ортиқ савол берди. Саволлар Россиянинг ички ҳамда ташқи сиёсатидан тортиб, жаҳон миқёсидаги муаммолларга ҳам тааллуқли бўлди. Мулоқот чоғида президент мамлакатдаги ислоҳотлардан мамнун эканини билдирди. У Жанубий Осетия ҳамда Абхазия масалаларига тўхталиб, Грузия муаммони ҳарбий йўл орқали ҳал этишга уринаётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG