Линклар

Қирғизистон милицияси рўйхатга олинмаган диний гуруҳнинг сешанба куни Бишкекда хайр-эҳсон кечасини ўтказишга ҳаракат қилган тўққиз аъзоси ҳибсга олинганини тасдиқлади.


Бишкек шаҳри ички ишлар бошқармаси диний экстремизмга қарши кураш бўлими бошлиғи Бақит Жумаевнинг “Озодлик” радиосига айтишича, қўлга олинган тўққиз фуқаронинг олти нафари қўйиб юборилган, уч нафари ҳануз ҳибсда сақланмоқда.
“Ҳеч ким қамоққа олингани йўқ. Биз ҳужжати жойида бўлганларни кеча қўйиб юборганмиз. Бироқ хужжати бўлмаган уч фуқаро ҳибсда сақланяпти”, - деди Б.Жумаев.
Маълумотларга кўра, қўлга олинган тўққиз шахс фаолияти тақиқланган “Ҳизб ут-таҳрир” гуруҳига аъзоликда гумон қилинган.
XS
SM
MD
LG