Линклар

Шу кунгача Москвадаги депортация қилинадиган хорижликларни сақлаш марказида ушлаб турилган ўзбекистонлик Рустам Мўминов ўз юртига экстрадиция қилинди.


Марказ ходимаси Юлия Пигарина “Озодлик” радиосига берган интервьюсида: “Москва шаҳри прокуратураси қарорига кўра, у аллақачон Ўзбекистонга жўнатиб юборилди. У жўнатиб юборилганидан хабарим бор. Лекин қачонлигини билмайман”, - деди.
Россиянинг “Фуқаровий кўмак” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Светлана Ганнушкина Р.Мўминовнинг Ўзбекистонга мажбуран жўнатиб юборилгани ҳақидаги хабарни эшитиб, ларзага тушганини таъкидлади. Р.Мўминов қайддан ўтиш қоидаларини бузишда айбланиб, 17 октябрь куни “Фуқаровий кўмак”нинг Москвадаги идорасида қўлга олинган эди. У 2005 йил ноябрда ҳам Ўзбекистон томони сўрови билан Россияда ушланган, бироқ кейинчалик суд қарори билан қўйиб юборилганди. Ўзбекистон ҳукумати Р.Мўминовни конституциявий тузумга тажовуз қилиш, ноқонуний диний экстремистик ташкилотларга аъзолик ҳамда Андижон воқеаларига алоқадорликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG