Линклар

26 октябрь куни Қирғизистон миллий телерадиокомпанияси тасвирчилари иш ташлади.


Ҳозир телевидение ва радио орқали фақат хабарлар берилмоқда, қолган кўрсатувлар эса бекор қилинган. Телерадиокомпания ходимлари ислоҳотлар ўтказилиши, раҳбар ўринбосарларидан бири ишдан бўшатилиши ҳамда маош оширилишини талаб қилмоқда. Телерадиокомпания бош директори Қияз Молдоқосимов “Озодлик” радиосига тасвирчиларнинг маоши ўтган йили оширилгани, шундай бўлса-да, компания ичида ислоҳотлар ўтказишга тайёрлигини билдирди.
“Компаниямизда ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу мақсадлар учун махсус ишчи гуруҳ туздик. Компанияда қандай ислоҳотлар ўтказилишини билиш учун мулоқотга нодавлат ташкилотлар ва қонуншунослар таклиф қилинади. Бир ой ичида ислоҳ режаларини таклиф қилишни ишчи гуруҳ зиммасига юкладим”, - деди Қ.Молдоқосимов.
Тасвирчилар эса агар талаблари қондирилмаса, мухолифат 2 ноябрь куни режалаштирган намойишга қўшилишини билдирган.
XS
SM
MD
LG