Линклар

Беларус мухолифати раҳбарларидан бири Александр Милинкевичга Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий мукофоти берилди.


Телефон орқали “Озодлик”ка интервью берган А.Милинкевич Сахаров номидаги мукофот Беларусдаги демократик кучлар учун катта “маънавий қўллаб-қувватлаш” эканини айтди.
“Албатта, менга Сахаров мукофоти берилганидан бахтиёрман. Мен бундан ғурурланаман. Мен бу мукофотни шахсан ўзимга тегишли, деб билмайман. Мен бу мукофот жорий йил баҳорида Беларус шон-шуҳрати учун курашган ва жасорат кўрсатган минглаб одамларга тегишли, деб биламан. Бу Беларусдаги демократик кучлар учун катта маънавий қўллаб-қувватлашдир”, - деди А.Милинкевич.
XS
SM
MD
LG