Линклар

Россия президенти Владимир Путин Москвада НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер билан учрашди.


“Биз НАТОнинг Афғонистондаги кучларига ёрдам беришни давом эттиряпмиз. Ўрта ер денгизида НАТО олиб бораётган тадбирларга ҳам қўшилдик. Бизнинг Фавқулотда вазиятлар вазирлигимиз табиий офатлар оқибатларини тугатиш режаларини амалга оширишда НАТО билан ҳамкорлик қилмоқда. Айни пайтда шуни таъкидламоқчиманки, сиёсий мулоқотлар олий даражада олиб борилмоқда”, - деди В.Путин.
Схефер эса кўпгина халқаро низолар ечимини топишда Россиянинг кўмаги муҳимлигини айтди. Шунингдек, у Россия расмийларини Грузияга нисбатан жорий қилинган транспорт ва бошқа чекловларни бекор қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG