Линклар

logo-print

Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга қарши жорий қилган санкциялари бекор қилиниши ёки узайтирилиши масаласи ноябрь ойи бошида ЕИ ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда ўтадиган учрашувида ҳал бўлади.


Бу ҳақда Европа комиссияси маълум қилди. 2005 йил май ойида Андижонда қонли воқеалар рўй берганидан сўнг ЕИ Ўзбекистонга қурол эмбаргоси ва Андижон воқеаларига масъул бўлган давлат амалдорларига виза чеклови жорий қилган эди. ЕИ мутасаддиси Марианн Фишер Боел хоним тузилма бўлажак учрашувда энг биринчи қўл маълумотга эга бўлишини айтди.
“Аъзо давлатларнинг Ўзбекистондаги вазият ҳақида тўлиқ ва тафсилий маълумот олиши учун ноябрь ойи бошида Ўзбекистонда Ҳамкорлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Бундан ташқари, ушбу кенгаш Андижон воқеаларидан кейин юзага келган хавотирларимизни бевосита Ўзбекистон ҳукуматига вазирлик даражасида етказиш имкониятини яратади”, - деди ЕИ мутасаддиси.
Фишер Боелнинг сўзларига кўра, ЕИ Ўзбекистонга нисбатан жорий қилган санкциясини узайтириш ёки узайтирмаслик масаласини 14 ноябрга қадар ҳал қилади. Ўзбекистонга оид резолюция лойиҳаси 26 октябрь куни Европа парламентининг кечки йиғилишида овозга қўйилиши режалаштирилган. Ҳужжатда Ўзбекистон ҳукумати аъзолари, жумладан, президент Ислом Каримовни ҳам ЕИ давлатларига киритмаслик ва банк ҳисобларини музлатиш чораси кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG