Линклар

logo-print

Ироқнинг Анбар вилоятида содир бўлган отишмаларда америкалик беш аскар ҳалок бўлди.


Аввалроқ АҚШ президенти жорж Буш Ироқдаги вазият уни қониқтирмаслигини билдирган эди. Унинг маълум қилишича, Ироқдаги жанглар оқибатида октябрь ойининг ўзида АҚШнинг юзга яқин ҳарбийси ҳалок бўлган. 26 октябрь куни АҚШ етакчилигидаги халқаро кучлар матбуот вакили генерал Уилям Калдвел Американинг ҳарбий амалиёт вақтида йўқолган аскари қидирилаётганини айтди.
“Коалиция ҳамда Ироқ махсус кучлари Бағдод марказида жойлашган текширув пунктлари ва кўприкларни ёпди. Улар автомобилларни текширяпти. Махсус кучлар бедарак йўқолган аскаримизни топиш учун уйлар ва биноларда тинтув ўтказяпти”, - деди генерал.
XS
SM
MD
LG