Линклар

logo-print

НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар Афғонистон жанубида НАТО самолётлари ҳужуми оқибатида 12 фуқаро нобуд бўлганини тасдиқлади.


НАТО вакили Андре Саллум Қандаҳор вилоятида толиблар позициясига қарши уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида ўнлаб одам ўлган бўлиши мумкинлиги юзасидан текширув ўтказилаётганини айтди. Афғонистон президенти Ҳомид Карзай воқеа юзасидан текширув ўтказиш учун ҳукумат комиссияси тузди. Халқаро кучлар вакили 24 октябрь кунги ҳужумда толибларнинг 48 жангариси ўлдирилганини маълум қилди. Бироқ маҳаллий расмийлар ҳужумда камида 60 фуқаро нобуд бўлганини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG