Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев жамоат ташкилотлари вакиллари билан конституциявий ислоҳот масаласини муҳокама қилди.


“Бишкек” меҳмонхонасида ўтган йиғилишда сўзлаган Қ.Бақиев президент ваколатларини чеклашни назарда тутган Конституция лойиҳасини муҳокама қилишга тайёр эканини билдириш баробарида муқобил лойиҳалар ҳам назарга олиниши кераклигини айтди:
“Қатор ноҳукумат ташкилотлар ва сиёсий кучлар тавсияларини инобатга олган ҳолда мен Конституция кенгашига 2005 йил 17 июлда эълон қилинган Конституция лойиҳасини асос қилиб олишни тавсия этишга тайёрман. Айни пайтда мен парламентдаги муҳокамалар натижасини ҳам кутиб туриш мақсадга мувофиқ бўларди, деб ўйлайман”, – деди Қ.Бақиев.
Парламентдаги мухолифат аъзолари президент Қ.Бақиевни имтиёзлар қўлга киритиш мақсадида конституциявий ислоҳотлар ўтказишни пайсалга солаётганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG