Линклар

Россия Федерал хавфсизлик хизмати 24 октябрь куни Москвадан Тошкентга депортация қилинган Рустам Мўминов “Ҳизб ут-таҳрир” гуруҳининг фаол аъзоси эканини билдирди.


Марказий Осиёдаги аксарият давлатлар “Ҳизб ут-таҳрир”ни террорчи гуруҳлар рўйхатига киритган. Россия ахборот воситаларининг ФХХ тарқатган баёнотга асосланиб хабар қилишича, Р.Мўминов Тожикистонда 1992-97 йилларда давом этган фуқаролар урушида қуролли тожик мухолифатига ҳам аъзо бўлган. Баёнотда Р.Мўминовнинг ҳарбий амалиётларга қатнашгани ва президент Имомали Раҳмонов тарафдорларига қарши ҳаракатларда иштирок этгани иддао қилинган. Шунингдек, у Афғонистондан Тожикистонга яширинча қуроллар, наркотиклар ва олтин ташишда ҳам қатнашган. БМТ, “Ҳьюман райтс уотч” ва бошқа халқаро ташкилотлар Р.Мўминовнинг Ўзбекистонга депортация қилинганини танқид қилди.
XS
SM
MD
LG