Линклар

Ўзбекистон ва Қирғизистон вакилларининг газ нархи масаласида 26 октябрь куни Тошкентда ўтган музокараси натижасиз тугади.


“Қирғизгаз” компанияси вакиласи Ойзода Туйғунбоева “Озодлик” радиосига музокаралар яна давом этишини айтар экан: “Томонлар бу масалада келишувга эришгани йўқ. Сўзлашувлар давом этади, аммо қачонлиги номаълум”, - деди.
Қирғизистондаги ахборот воситалари хабарларига кўра, музокарадан мақсад Ўзбекистон расмийларини газ экспорти учун белгиланган янги нархни камайтиришдан иборат. Ҳозир Ўзбекистон ҳар минг куб метр газни хорижга 55-60 доллардан сотяпти. 2007 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир минг куб метр газ 100 доллардан экспорт қилиниши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG