Линклар

logo-print

Европа парламенти Андижондаги қонли воқеалардан кейин Ўзбекистонга нисбатан жорий қилинган жазо чораларини яна 12 ойга узайтириш чақириқларини қисман рад этди.


Лекин мазкур масала ЕИ умумий масалалар ва ташқи алоқалар кенгашининг 13 ноябрга белгиланган мажлисида яна кўриб чиқилади.Бир йил муқаддам ЕИ Ўзбекистонга қурол-яроғ эмбаргоси ва Андижон воқеалари учун масъул 12 амалдорнинг тузилма давлатларига киришига виза чеклови жорий этган эди. 26 октябрь куни қабул қилинган резолюцияда Европа парламенти кенгашни “Ўзбекистон билан муносабатни яхшилашни назарда тутиб қарор қабул қилишга”, айни пайтда қурол эмбаргосини ўз кучида қолдиришга чақирган. Бироқ Европарламентнинг аксарият аъзолари виза чеклови муддатини яна бир йилга узайтириш ва уни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳамда ҳукуматнинг бошқа расмийларга ҳам жорий қилиш ҳақидаги таклифга қарши овоз берди.
XS
SM
MD
LG