Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Қўшма Штатларда маҳбуслар қийноққа солинмаслигини яна бир марта таъкидлади.


Жорж Бушнинг жума куни шундай баёнот беришига шу ҳафта бошида АҚШ вице-президенти Дик Чейни терроризмга алоқадорликда гумон қилинган шахсларни сувга бўктириш уларни гапиртиришда ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида гапиргани сабаб бўлди.
“Ҳюман Райтс Уотс” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Дик Чейни айтган гаплар Буш маъмурияти томонидан махбусларни сувга бўктириш услубидан фойдаланишга берилган дастлабки аниқ рухсат эканини айтди. АҚШдаги Халқаро Амнистия ташкилоти эса Дик Чейни айтган гаплар инсон ҳуқуқлари аҳволини Буш маъмурияти “янада паст даражага туширгани”ни билдирди. Ўтган ой АҚШ армияси учун янги кўрсатма чиқарилди. Унда тергов жараёнида маҳбусларни қийнаш ва уларни ҳолдан тойдирадиган усуллар, жумладан сувга бўктириш усулидан ҳам фойдаланиш таъқиқланган.
XS
SM
MD
LG