Линклар

Вашингтон расмийлари Эрон ядровий қурол яратишга уринаётган бўлиши мумкинлигидан 27 октябр куни хавотир билдирди.


Бироқ Россия расмийлари бундай хавотир ўринсиз эканини айтмоқда. Жума куни Москвада сўзлаган Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов: “Очиғини айтсам, мен бу хавотирларга қўшилмайман. Чунки мен гап нима ҳақида бораётганини биламан. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Эрон илмий мақсадларда фойдаланиладиган ва Халқаро атом энергияси агентлигининг тўлиқ назоратида бўлган центрифугаларнинг иккинчи тизимини ишга туширди. Бундан мақсад - бўш центрифугалар қандай ишлашини кўришдан иборат. Ҳозирда бу ускуна ҳеч нарса ишлаб чиқармаяпти. Шу боис бойитилган уран ҳақида гапиришга ҳали вақт эрта”, – деди Россия Мудофаа вазири.
БМТ Хавфсизлик кенгаши агар Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатмаса, мамлакатга нисбатан санкциялар жорий қилишга таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG