Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:42

Нархни қувиб етолмаётган МАОШ


Келаси ҳафтанинг чоршанбаси, 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ошади. Ўзбекистон президенти бу ҳақдаги фармонни 12 октябрь куни имзолаган эди.

Фармонга кўра, давлат бюджети тасарруфидаги муассаса ва ташкилотлар ходимлари иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар ва стипендиялар ҳамда ижтимоий нафақалар 1 ноябрдан 1,2 марта ёки 20 фоиз оширилади.

Ўзбекистонда иш ҳақи сўнгги бор яқиндагина, 4 ой муқаддам, 1 июлда ҳам 20 фоиз оширилган эди.

Мана бу рақамларга эътибор беринг:

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи ойига 12420 сўм;

қарилик пенсияси ойига 24600 сўм;

ягона тариф жадвали бўйича нолинчи разряд ойига 12420 сўм;

туғма ногиронларга бериладиган нафақа ойига 24600 сўм;

меҳнат стажига эга бўлмаган кексаларга бериладиган нафақа 14 900 сўмга тенг бўлади.

Демак, 2006 йилнинг 1 июлидан 1 ноябригача ойига 21395 сўмдан пенсия олиб келган ўзбекистонлик пенсионер ноябрь ойи учун 24600 сўм олади.

Ўзбекистонлик фахрийнинг пенсияси 3205 сўмга кўпаядиган бўлди.

Хўш, кўпми бу ёки оз?

Президент Ислом Каримовнинг фикрича кўп. Ҳар холда у киши имзолаган фармон матнида айтилишича, ойлик маошлар “республика аҳолиси турмуш даражасини кўтариш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш” мақсадида оширилмоқда.

Айни пайтда бу саволга бозорнинг ҳам жавоби бор.

Юқорида айтилганидек, давлат бюджети тасарруфидаги муассаса ва ташкилотлар ходимлари иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар ва стипендиялар ҳамда ижтимоий нафақалар Ўзбекистонда сўнгги 4 ой ичида икки марта оширилди.

Лекин мамлакат бозорларидаги нарх-наво ҳам қараб тургани йўқ.

“Озодлик” мухбири Ўзбекистоннинг икки минтақаси – Наманган ва Жиззахга сим қоқиб, икки тингловчидан нарх-навонинг сўнгги олти ойдаги динамикасини ўрганиб беришни сўради.

Демак, Намангандаги нархлар:

“Бир кило мол гўшти шу йилнинг майида 3000 сўм эди, шу кунда 3600 сўм. Пахта ёғи 900 сўм эди, ҳозир 1050 сўм. Уннинг бир килоси шу кунларда ўртача 400 сўмдан сотиляпти, 6 ой аввал 250 сўм турарди. Картошка 300 сўм эди, ҳозир 500 сўм. 6 ой олдин 100 сўмдан сотилган сабзи шу кунда 200 сўмдан сотиляпти”.

Мана бу эса Жиззах бозорларидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот:

Май ойида: Шу кунда:
1 кг мол гўшти 3500 сўм 4000 сўм1 кг ун 230 сўм 322 сўм1 кг макарон 280 сўм 370 сўм1 кг пахта ёғи 1150 сўм 1400 сўм

Кўриниб турибдики, Наманганда ҳам, Жиззахда ҳам энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари сўнгги 6 ой ичида 10 фоиздан қарийб 30 фоизгача қимматлаган. Нафсиламбрини айтганда, нархи ўзгармай турганлари, ҳатто арзонлаганлари ҳам бор. Масалан, чойнинг нархи Жиззахда ўзгармаган, шакар эса бироз арзонлаган.

Лекин нархи ўзгармаган ёки арзонлаганидан қимматлагани анча кўп.

Бозордаги барча товарлар нархига таъсир кўрсатадиган яна бир маҳсулот бор. Бу бензин. Сўнгги олти ойда Наманганда ҳам, Жиззахда ҳам бензин кескин қимматлаб кетди: май ойида 425 сўмдан сотилган бензин (1 литри) шу кунда 550 сўм туради.
XS
SM
MD
LG