Линклар

logo-print

Нигерия ҳаво компаниясига тегишли самолёт пойтахт Абужа шаҳрида қулаб тушди.


Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, маҳаллий рейс билан Лагос шаҳрига учиб бораётган самолёт ҳавога кўтарилганидан бироз ўтиб қулаб тушган ва ёниб кетган. Ҳозирча расман тасдиқланмаган маълумотларда самолёт бортида бўлган 100 дан ортиқ йўловчидан атига беш нафари омон қолган бўлиши мумкинлиги, қурбонлар орасида маҳаллий мусулмонларнинг таниқли пешвоси, юқори лавозимли амалдор ва сиёсий арбоблар борлиги айтилмоқда. Ҳалокат сабаби кучли жала бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётир.
XS
SM
MD
LG