Линклар

logo-print

Ироқда АҚШ ҳарбийлари исёнчилар ҳужумга ҳозирлик кўраётган икки пистирмани аниқлади ва 17 исёнчини ўлдирди.


Бағдоднинг шимолидаги Балад туманида ҳам тўқнашувлар бўлиб ўтгани, ҳарбийлардан қурбонлар йўқлиги хабар қилинмоқда. Бағдод шимолидаги яна бир туман – Баақуба марказидаги чорраҳада бир қуролли шахс икки полициячини отиб ўлдирди. Девония туманида эса АҚШ қўшинларига таржимонлик қилаётган фуқаро отиб кетилди. Шанба куни АҚШ президенти ва Ироқ бош вазири бутун имкониятни мамлакат хавфсизлик кучларини тезроқ шакллантиришга қаратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Жорж Буш ва Нурий ал-Маликий ўртасида ўтган ана шу учрашувдан кейинги телемулоқот чоғида Оқ уй маъмурияти Вашингтон ва Бағдод ўртасидаги муносабатларда ҳеч қандай таранглик йўқ, деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG