Линклар

Сербияда мамлакатнинг янги Конституцияси бўйича референдум жуда суст ўтмоқда.


Референдумнинг иккинчи куни ярмига қадар атиги 23 фоизга яқин сайловчи овоз беришда иштирок этди. Реферундумда 1990 йилда Слободан Милошевич томонидан жорий этилган Конституция ўрнига мамлакат Бош қонунининг янги лойиҳаси овозга қўйилган. Президент Борис Тадичнинг айтишича, таклиф этилган Конституция маъқулланса, бу Сербиянинг Европа Иттифоқи ва НАТО га аъзо бўлиб киришини ҳам тезлаштириши мумкин. Ушбу ҳужжатда Косово “Сербиянинг ажралмас қисми” экани кўрсатилган. 1999 йилдан буён БМТ назорати остида бўлган Косовода истиқомат қилувчи этник албанларнинг аксар қисми Косовонинг Сербиядан мустақил бўлиши тарафдори. Бироқ референдумда этник албанлар иштирок этмаяпти. Улар сайловчилар рўйхатига қўшилмаган. Серб ҳукумати расмийлари буни албанлар аввалги сайловларни бойкот қилгани билан изоҳламоқда.
XS
SM
MD
LG