Линклар

НАТО вакиллари 24 октябрь куни толиблар жойлашган нуқталарга қарата ҳаводан қилинган ҳужумлар оқибатда Қандаҳорда ўнлаб одам нобуд бўлганини тасдиқлади.


Расмий маълумотларга кўра, ўлдирилганлар орасида тинч аҳоли вакилларидан 12 киши бўлган. Айрим норасмий манбалар эса уларнинг сони 60 дан ортиқлигини айтмоқда. НАТО бош қўмондони, Америка денгиз қўшинлари генерали Жеймс Жонс шанба куни Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан учрашиб, ҳарбий ҳаракатлар чоғида тинч аҳолидан берилган қурбонлар учун чуқур афсус билдирди.
“Мен содир бўлган воқеа учун шахсан узр сўрадим ва бу борада президент Карзайга ўз хавотирларимни билдирдим. Биз вазиятга жуда жиддий ёндашамиз, сабабларни яхшилаб ўрганамиз. Биз ҳамиша оддий бегуноҳ одамларни жанг ҳаракатларидан сақлаш учун ҳамма имкониятларни ишга соламиз”, - деди генерал.
Толибларга тарафдор беш мингга яқин киши эса Покистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинидаги Хар вилоятида Америкага қарши намойиш ўтказди. Яқинда НАТО қўшинларининг шу вилоятга уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида бир неча тинч аҳоли ва “Ал-Қоида” қўмондонларидан бири ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG