Линклар

logo-print

Британия шаҳзодаси Чарльз ва унинг рафиқаси Камилла Покистон пойтахти Исломободга етиб келди.


Бирлашган қироллик валиаҳдининг Покистонга беш кунлик сафари боис, хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Расман душанба куни бошланадиган ташриф чоғида шаҳзода Чарльз Покистон Прзиденти Парвез Мушарраф ва Бош вазир Шавкат Азиз билан учрашади. Чарльзнинг сафари Покистонда режаланаётган Британия фуқаросининг қатл этилиши билан боғлиқ мунозаралар авжига чиққан пайтга тўғри келди. Бундан 18 йил олдин покистонлик таксичини ўлдирганликда айбланаётган Британия фуқароси Мирзо Тоҳир Ҳусайн шаҳзоданинг сафари пайтида осилиши керак эди, лекин Покистон ҳукумати қатл кунини 31 декабрга кўчирди.
XS
SM
MD
LG