Линклар

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт Исроил ҳарбий учқичлари ва БМТ тинчлипарвар кучлари сафида Ливан соҳилларини қўриқлаётган Германия ҳарбий кемалари ўртасида содир бўлган “келишмовчиликлар” учун узр сўради.


Олмерт маъмурияти тарқатган баёнотда айтилишича, яҳудий давлати раҳбари Қуддусда немис парламенти вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув пайтида ва Германия Канцлери Ангела Меркел билан телефон суҳбатида воқеа юзасидан афсусланишини изҳор этган. Исроил бош прокурори мамлакат президенти Моше Катсавга унинг устидан ўтказилаётган тергов пайтида ўз вазифасини вақтинча тўхтатишини тавсия қилди. Бош прокурор Мени Мазуз бу ҳақда Олий судда қилган чиқишида айтди. Бироқ бош прокурорнинг тавсияси мажубрий тусга эга эмас. Эсалтиб ўтамиз, яҳудий давлатининг президенти жинсий зўравонликда гумон қилинмоқда. Полиция президент Катсавнинг жинсий тажоввузни амалга оширганини тасдиқловчи далиллар борлигини таъкидламоқда. Президентнинг ўзи айбловларни инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG