Линклар

logo-print

Эрон келаси ҳафта ўз соҳиллари яқинида Қўшма Штатлар етакчилигида ҳарбий машғулотлар ўтказилишидан хавотирда эмаслигини таъкидлади.


30 октябрда бошланадиган ҳарбий машқларда Қўшма Шататлар, Австралия, Баҳрайн, Британия, Италия ва Францияга тегишли ҳарбий кемалар иштирок этади. Бу мамлакатлар денгизчилари ноқонуний қуроллар ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ материалларни олиб кетаётган кемаларни текшириш бўйича машқ қилади.
Эрон ҳарбий флоти қўмондони Сажад Кучакий Теҳрон машқларда иштирок этаётган кемаларни яқиндан назорат қилаётганини айтди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳарбий машқлар Теҳронга нисбатан таҳдид солмаслиги ва Форс кўрфазидаги хавфсизлик минтақадаги давлатлар томонидан кафолатланганини таъкидлади. Муҳаммад Али Ҳусайний шунингдек, кўрфаз давлатлари, жумладан Саудия Арабистони, Оман, Баҳрайни, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қатар, Ироқ ва Эронни минтақавий хавфсизлик келишуви доирасида ўз манфаатларини ҳимоя қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG