Линклар

Ироқда Рамазон ҳайитидан кейинги беш кун давомида ҳукм сурган нисбатан тинчликдан сўнг зўравонликлар яна авжига чиқмоқда.


Кеча Басрада қуролланган кишилар Британия кучларининг ўқув марказидан қайтаётган 17 нафар полициячи ва икки таржимонни ўлдирган. Бағдодда эса, қуролланган кишилар ҳукуматга тегишли машинага қарата ўт очгани оқибатида бош вазир Нури ал-Маликийнинг тан соқчисини яралаган. Ал-Маликийнинг ўзи машинада бўлмаган. Шунингдек, Бағдод полицияси таниқли телевидение бошловчисининг жасадини топгани хабар қилиняпти. Ал-Ирақия телеканалида курдлар ва насронийларга мўлжалланган кўрсатувларни олиб борган 31 яшар Нахшин Ҳамид ўғирлаб кетилган эди. Бақубада эса, қуролланган шахслар икки полициячини ўлдириб кетган.
XS
SM
MD
LG